Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди

Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди

Фото: Xabar.uz

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда у «Kun.uz» мухбири билан суҳбатда маълум қилган.

«Ҳақиқатда лаборатория текширувлари натижасида менда COVID-19 касаллиги борлиги аниқланди. Албатта, 4 ойдан кўпроқ вақт давомида коронавирусга чалинганлар билан билиб-билмасдан мулоқотда бўлиш натижасида бу касалликни юқтириб олибман.

Лекин жиддий клиник белгилар кузатилмай туриб, лаборатория натижаларига асосланган ҳолда шифохонага ётдим. Ҳозир муолажалар қилинмоқда. Худо хоҳласа тез орада соғайиб, сафга қайтаман ва коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларда иштирок эта бошлайман», деган Нурмат Отабеков.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг