Лондон ҳокими ўз маошини 10 фоизга қисқартирди
Лондон ҳокими Содиқ Хон коронавирус пандемияси даврида шаҳар бюджети харажатларини камайтириш учун ўз маошини 10 фоизга қисқартирди ҳамда шаҳар маъмуриятининг юқори лавозимдаги амалдорлар маошини оширишни тўхтатди, дея хабар берди ITV телеканали.
Лондон ҳокимининг маоши йилига 152,734 минг фунт стерлингни ташкил этади.
Лондон ҳокимининг маоши йилига 152,734 минг фунт стерлингни ташкил этади. Шу тариқа, 2020 йилда Хан 15,3 минг фунт стерлинг кам маош оладиган бўлди.
«COVID-19 Лондоннинг пандемия давригача ажойиб ҳолатда бўлган бюджетига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Лондон транспортини бошқарувчи TfL компанияси даромади қарийб 90 фоизга қисқарган, бизнес ва коммунал солиқлардан тушадиган даромад кескин камайган», — деди Содиқ Хон.
Ҳокимнинг таъкидлашича, у қатъий тежамкорлик тарафдори эмас, бироқ харажатлар ҳозир камайтирилмаса, шаҳар маъмурияти полиция, ёнғинни ўчириш, шунингдек, бошқа муҳим хизматлар сонини кескин камайтиришга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter