Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг янги белгиси аниқланди

Коронавируснинг янги белгиси аниқланди

Фото: «Yandex.com»

Коммунаркада шифохона бош шифокори Денис Проценко коронавируснинг янги аломатини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, касалликни юқтирганларнинг аксар қисмида қорин ва қўлларида тошма қайд этилган. Бу ҳақда 1 май, жума куни «Говорит Москва» радиостанциясининг сайтида хабар берилди.

Проценко, шунингдек, ўз-ўзини изоляция қилишнинг муҳимлигини яна бор эслатиб қўйган. Акс ҳолда май ойидаги байрамлар «касалликнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин».

1 май ҳолатига кўра, Россиянинг 85 та ҳудудида 114 431 та коронавирус ҳолати қайд этилган. Эпидемия даврида 1169 киши вафот этди, 13 220 киши тузалди.

Жонс Хопкинс университетининг маълум қилишича (1 май, 22:00), дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 3 276 373 кишига етди. Пандемия бошлангандан бери 233 998 киши ҳаётдан кўз юмди, 1 024 529 киши соғайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг