Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойга борган ЖССТ мутахассислари карантиндан чиқишди

Коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойга борган ЖССТ мутахассислари карантиндан чиқишди

Фото: «REUTERS / Thomas Peter»

COVID-19нинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойга келган ЖССТ халқаро экспертлари карантиндан чиқишди, деди Хитой ТИВ расмий вакили Чжао Лицзянь.

COVID-19нинг келиб чиқишини текшираётган ЖССТ халқаро экспертлар гуруҳи 14 январь куни Хитойнинг Ухань шаҳрига етиб келишди. Мутахассислар мажбурий 14 кунлик карантинга жойлаштирилди.

«ЖССТ халқаро экспертлар гуруҳининг ўн тўрт кунлик карантини бугун ниҳоясига етди. Энди улар вирус келиб чиқиши борасида ҳамкорлик қилиш учун Хитой томони билан ишлашни давом эттиради», — деди Чжао Лицзянь брифингда.

У ЖССТ мутахассислари симпозиумларда, шунингдек, жойларда ўтказиладиган турли тадбирларда иштирок этишига аниқлик киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг