Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг энг янги аломатлари аниқланди

Коронавируснинг энг янги аломатлари аниқланди

Фото: «Doseofviral.com»

Коронавирусга чалинган хитойликларнинг бир қисмида координация ва тушунарсиз нутқ билан боғлиқ муаммолар кузатилган, дейилади «JAMA Neuology»да чоп этилган тадқиқотда.

Мутахассислар COVID-19 билан касалланган 241 нафар Ухань фуқароси ҳақидаги маълумотларни ўргангач уларнинг 36 фоизида ва дарди оғирроқ кечганларнинг 46 фоизида неврологик аломатлар кузатилганини аниқлашди. Мияда қон айланиши бузилиши, ақл ўтмаслашиши ва мушаклар заифлашиши шулар жумласидан.

Шунингдек, беморлар коронавируснинг барчага маълум аломатларидан ҳам шикоят қилишган: юқори тана ҳарорати, йўтал ва бош оғриғи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг