Бемор коронавируснинг хавотирли аломатлари ҳақида сўзлаб берди
Коронавирусни бошидан кечирган британиялик аёл «YourkshireLive»га узоқ давом этган COVID-19нинг хавотирли аломатлари ҳақида гапириб берди.
Март ойининг ўрталарида шеффилдлик 43 ёшли Хелен коронавирусга чалинди. Унинг сўзларига кўра, касаллик аломатлари тўрт кун ичида намоён бўлган.
«Бир неча кун кўксимда оғирлик, ўзимни лоҳас ва хаста ҳис қилдим», — дейди аёл.
Британиялик аёл тузалай деганда бирдан яна ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Бир неча кундан сўнг ғалати аломатлар пайдо бўлган — титроқ, нимжонлик, буям етмагандай, милклар қонай бошлаган. Шунингдек, аёлнинг юрак уриши тезлашган ва иситмаси чиққан, маълум вақтдан кейин эса унинг сочлари тўкила бошлаган.
«Ҳозир мени қисқа муддатли хотира, иситма, бурун бўшлиғи инфекциялари, қулоқдаги шовқин, мушакларнинг учиши, юрак ва ўпка билан боғлиқ кўпгина аломатлар, ошқозон муаммолари, чарчоқ ва гриппга ўхшаш белгилар безовта қилади», — дея сўзлаб берди Хелен.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter