Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавируснинг энг кўп учрайдиган асоратлари аниқланди

Коронавируснинг энг кўп учрайдиган асоратлари аниқланди

Фото: «РИA Новости»

Коронавирусга чалинган респондентларнинг ярмидан кўпи (61%) касаллик асоратларини пайқашган. Энг кўп учрайдиган ножўя таъсири чарчоқ ва қувватсизлик бўлиб, улар сўровнома иштирокчиларининг 62%ида кузатилган. Тадқиқот HeadHunter хизмати томонидан амалга оширилди, деб хабар бермоқда «РИA Новости».

Шунингдек, меҳнат қобилияти ва диққат-эътибор сусайиши (48%), унутувчанлик (43%), ҳид билан боғлиқ муаммолар (42%), таъм рецепторлари ўзгариши (36%), нафас қисилиши (31%), уйқу бузилиши (31%) каби муаммолар кенг тарқалган.

Хавотир ҳам учрайди (28%), ҳар тўртдан бирида тез-тез бош оғриғи (25%) ва кайфият ўзгариши (25%) кузатилади. Баъзилар бўғимлар оғриши, соч тўкилиши, сурункали касаллик зўрайиши, руҳий тушкунлик ва кўп терлашдан шикоят қилган.

Ҳар бешинчи бемор бир-икки ойда тузалган, респондентларнинг 18%ига тикланиши учун бир ҳафтагача вақт керак бўлган, яна шунча беморларга икки ойдан олти ойгача вақт талаб этилган. Респондентларнинг 12%и олти ойдан бир йилгача тузалиши керак эди. Ҳар ўндан бири таътилга кетишга мажбур бўлди.

Кўпинча «хавфсизлик», «тиббиёт ва фармацевтика», «сотиб олиш», «маркетинг, реклама, PR» соҳалари ходимлари (55%) касалликка чалинишган. Транспорт ва логистика ходимлари, ишчи персоналларда коронавирус камроқ қайд этилган.

Коронавирусни даволашда ихтиёрий тиббий суғурта респондентларнинг атиги 3%ида бўлган, 2%ини иш берувчи молиявий қўллаб-қувватлаган ва 1%и эса махсус реабилитация дастурига киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг