Коронавирусга чалинганлар қайси жойларда бўлишган? Эпидемиологик харита тузилди
COVID-19 билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?
Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 бўйича расмий сайти (http://coronavirus.uz)да UZINFOCOM ягона интегратор ҳамкорлигида янги функция яратилди.
Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.
Иккинчиси эса, ушбу харита остида «Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути» тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади.
«Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!» – деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter