Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирганларнинг саккиз нафари оғир аҳволда экани маълум қилинди

Коронавирус юқтирганларнинг саккиз нафари оғир аҳволда экани маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мамлакатдаги эпидемиологик ҳолат юзасидан маълумот берди:

– Мамлакатимизда айни дақиқаларга келиб, 1955 фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган. Вирусология илмий-текшириш институтидан олинган маълумотга кўра, ушбу институт клиникасида даволанаётган 86 беморнинг 16 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 2 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 79 бемордан 1 нафарининг аҳволи оғир. Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 105 бемордан 26 нафарида пневмония клиник белгилари бор, 4 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.

992 ҳамюртимиз касалликдан тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг