Коронавирус юқтирганлар кўпаймоқда
2022 йил 17 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 239525 (+90) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 7 нафари Тошкент вилоятида,
- 74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида
- Наманган вилоятида 2 нафар,
- Самарқанд вилоятида 1 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 9 нафар,
- Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237599 (+50) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter