Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус юқтирган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилиши лозим

Коронавирус юқтирган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилиши лозим

Фото:«Xabar.uz»

ДТМ бош бошқарма бошлиғи  Барно Ражабов коронавирус юқтириш натижасида имтиҳонларда қатнаша олмаётган абитуриентлар бўйича тушунтириш берди.

«Коронавирус инфекцияси билан касалланиб имтиҳонга қатнашолмаган абитуриентлар ДТМга ариза билан мурожаат қилишлари керак бўлади.

ДТМ маркази Давлат комиссиясига таклифлар киритади. Ва улар ҳам тест имтиҳонларига қатнашишлари масалалари кўриб чиқилади», —деди ДТМ расмийси. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тестлар 13 сентябрда якунланади, ҳарорати ошгани сабаб имтиҳонга қўйилмаганлар 17 сентябрда қайта тест топширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг