Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус эпидемияси денгиз тошбақаларини хурсанд қилди

Коронавирус эпидемияси денгиз тошбақаларини хурсанд қилди

Фото: «Twitter.com»

Бу йил коронавирус эпидемияси туфайли Конго ғарбий соҳилидаги Мангров ўрмонлари денгиз қўриқхонасида кутилмаганда ноёб турдаги кўплаб зайтун тошбақалари тухумдан чиқди, одамлар йўқлигидан шодланиб кетган катта бошли денгиз тошбақалари эса узоқ йиллар давомида илк бор Сенегалдаги Пушти кўлга сузиб келишди. Бу ҳақда Жанубий Африканинг SABC радиокомпанияси хабар берган.

Март ойида Конгода ҳаракатнинг чекланиши ва пляжларнинг ёпилиши зайтун тошбақаларининг кўпайишига имкон берди. Қумга кўмилган тухумларнинг бутун қолганидан 83 мингта тошбақа боласи дунёга келди.

Катта бошли денгиз тошбақалари (логгерхед) 1996 йилдан бери илк бор Пушти кўл атрофида пайдо бўлди. Маҳаллий океанариум президенти Юсуф Алининг таъкидлашича, пандемия туфайли тошбақаларнинг бу тури, ниҳоят, тарихий жойларига қайтиб, тухум қўйиш имконига эга бўлишди.

Зайтун ва катта бошли денгиз тошбақалари нозик турдаги жониворлар ҳисобланишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг