Коронавирус давлат раҳбарларини ҳам аяб ўтирмаяпти
Гондурас президенти Хуан Орландо Эрнандес COVID-19 ва пневмония ташхиси билан шифохонага ётқизилди, дея маълум қилди Миллий хавф-хатарларни бошқариш тизими вакили.
«Таҳлиллар ўпкада арзимаган инфильтратларни кўрсатмоқда. Ўпка яллиғланиши ташхиси қўйилган, лекин аҳволи яхши», — деди Миллий хавф-хатарларни бошқариш тизими вакили Франсис Контрерас. «America HN» радиоси мансабдор шахснинг сўзларини келтирган.
Мамлакат президенти 51 ёшда, яқинда у ўзида ва рафиқасида SARS-CoV-2 коронавирусга топширган тест натижалари мусбат чиққанлигини, шу боис ўз-ўзини изоляция қилган ҳолда масофадан туриб ишлашни давом эттиришини режалаштираётганини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter