Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Коронавирус даракчиси»: вируснинг яна бир симптоми аниқланди

«Коронавирус даракчиси»: вируснинг яна бир симптоми аниқланди

Фото: «Interfax»

Испаниялик олимлар коронавирусга хос янги симптомни қайд этишди. Тадқиқот-мақола «JAMA Dermatology» журналида ёритилган.

Янги симптом олдингиларидан мутлақо фарқ қилади — коронавирус инфекциясини юқтирган беморларнинг салмоқли қисми оғиз бўшлиғида жуда кўп тошмалар тошган.

Мақолада ёзилишича, коронавирусга  учраган 21 нафар бемор Мадрид университетининг Ramon y Cajal шифохонасида текширилган. Касалликни юқтирганларнинг терисида тошмалар пайдо бўлганди. Беморларнинг 29 фоизида эса оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида энтанемалар — кучли тошмалар қайд этилган.

Тадқиқот ўтказилган беморлар — 40 ёшдан 69 ёшгача. Янги симптом асосан аёлларда кузатилган, оғиз бўшлиғидаги тошмалар коронавируснинг бошқа аломатларидан тахминан икки кундан илгари пайдо бўлгани айтилмоқда.

Ковид беморлари орасида бу симптом қанчалик кенг тарқагани олимларга маълум эмас. Илмий иш муаллифи Хуан Хименес Коу пандемия шароитида хавфсизлик техникаси талаблари жуда қаттиқлиги боис беморларнинг оғиз бўшлиқларини ўрганишнинг ҳар доим ҳам имкони бўлмаслигини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг