Коронавирус билан қайта касалланиш сабаби аниқланди
Массачусетс шифохонаси олимлари COVID-19 беморларида айрим цитокинлар юқори даражада бўлиши уларда коронавирусга нисбатан барқарор иммунитет ривожланишига тўсқинлик қилади, деган хулосага келишди. Тадқиқот-мақола билан батафсил «Cell» журналида танишишингиз мумкин.
Коронавирусдан вафот этганларнинг талоқ ва лимфа тугунларини ўрганган мутахассислар уларда иммунитетни шакллантирувчи герминатив марказлар мавжуд эмаслигини аниқлашди.
Одатда бу аъзоларда иммун хотирада узоқ яшовчи, антитаначалар ишлаб чиқарувчи В-ҳужайралар етилади. В-ҳужайралар организмга патогенни тез ва самарали аниқлаш, касаллик қайталанганда унга тезроқ ҳужум қилиш имконини беради.
Герминатив марказлар шаклланишида ёрдамчи Т-ҳужайралар муҳим роль ўйнайди. Аниқланишича, COVID-19 оғир кечганида герминатив марказлар шаклланадиган жойларда жуда кўп миқдорда сигнал молекулалари — TNF цитокинлари ишлаб чиқилади. Мутахассисларга кўра, соғайиб кетган одамлар орадан бир неча ой ўтиб коронавирусни юқтириб олишлари мумкин — қайта ва қайта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter