Муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатила бошланди
Жиззах вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошида «Ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш маркази» ўз ишини бошлади.
Бунда карантин сабаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, ёлғиз қарияларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш йўлга қўйилди.
Хайрли ишда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши волонтёрлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Аввало, марказнинг 1197 ишонч рақами орқали фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишдан бошлаган ёшлар эндиликда озиқ–овқат маҳсулотларини қадоқлаб, ёрдамга муҳтож оилаларга етказиб беришда ҳам фаол бўлишмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter