Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жириновский ковидга қарши уч марталаб эмланди

Жириновский ковидга қарши уч марталаб эмланди

Россия ЛДП раҳбари Владимир Жириновский коронавирусга қарши уч марта эмланганлигини тан олди. У бу ҳақда «Говорит Москва» радиостанцияси эфирида маълум қилган.

У яна бир вакцина қабул қилишга тайёрлигини таъкидлади. Бундан ташқари, у назал препаратдан фойдаланишга ҳозирлигини билдирган.

«Мен уч марталаб эмландим. Тўртинчи вакцинани қабул қиламан. Учинчисида укол олдим, аммо антитаначалар етарли бўлмаса, бурунга дори томизилади. Шу тариқа бу ишни бир йилда тўрт марта бажарган бўламан», — деди сиёсатчи.

Жириновский ҳеч кимга COVID-19 юқтирмаслигини таъкидлади. У фойдаланган препаратлар номини ошкор қилмади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг