Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

G7 давлатлари «омикрон»ни катта таҳдид дея атади

G7 давлатлари «омикрон»ни катта таҳдид дея атади

Дунёнинг энг қудратли давлатларини ўзида жамлаган G7 ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари COVID-19нинг «омикрон» штаммини энг хавфли таҳдид сифатида эътироф этди.

Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида маълум қилинган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, «Катта еттилик» мамлакатлари вакиллари вируснинг янги варианти билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётганидан хавотирда эканлигини билдиришган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарлари омикрон штамми тарқалишига қарши курашишда биргаликдаги ишлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини, бу эса диагностика, вирус геномлари, вакциналар ва турли дори воситаларининг кетма-кетлигини тенглаштиришга хизмат қилишини таъкидлаган.

Аввалроқ олимлар «омикрон» ва вабо ташувчилари ўртасида боғлиқлик бор, дея таъкидлашган эди.

Уларнинг фикрига кўра, коронавирус инсон ҳужайраси мембранасидаги ACE2 рецепторлари билан боғланиш учун тиканак-оқсиллардан фойдаланади ва шу тариқа ўзи учун ҳужайрага йўл очади. Бошқа органик бирикмалардан фарқли равишда, «омикрон» сичқонлар ва каламушлар ACE2 рецепторларига ҳам боғлана олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг