Италиялик шифокорлар кийимига футболчиларнинг фамилиясини ёзиб олишди
«Милан» мухлиси бўлган италиялик шифокорлар коронавирус пандемиясига қарши курашда бирдамлик рамзи сифатида ўзларининг ҳимоя комбинезонларига «россонерлар»нинг ўйинчи рақами ва фамилияларини ёзиб олишди, дейилади футбол жамоасининг «Twitter»даги расмий аккаунтида.
«Ўйинчиларимизнинг фамилиялари уларнинг белида. Бу довюрак эркак ва аёлларнинг бари эса — бизнинг қалбимизда: ҳар бир «россонер» ҳозир бизни қўллаб-қувватламоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter