Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Испания ва Португалиянинг коронавирус қурбонлари ўртасидаги фарқ нега катта?

Испания ва Португалиянинг коронавирус қурбонлари ўртасидаги фарқ нега катта?

Фото: «Mapsfinder.ru»

COVID-19 пневмонияси туфайли ўлим даражаси энг юқори бўлган мамлакатлардан бири Испания билан чегарадош бўлишига қарамай Португалияда ўлим кўрсаткичи унчалик юқори эмас. «Business Insider» нашри бу тафовутни тушунтириб беришди.

Энг аввало, Португалия вазият ёмонлашгунга қадар чора кўрди. Мамлакат 13 мартдаёқ қатъий карантин жорий этди: бу вақтда 112 киши коронавирусга чалинганди. Испания эса 6 минг фуқароси вирусни юқтириб олган бўлишига қарамай, бу ишни бир кун кеч амалга оширди.

Журналистларнинг фикрича, Португалияни географик жойлашуви ҳам «қутқарган»: у биргина Испания билан чегарадош. Лиссабон инфекцион шифохоналарга тушганларни қатъий назоратга олди: аломатлари ўртача даражада бўлганларни уйда қолдирди. Клиникаларда фақат аҳволи оғир беморлар қолгани учун ҳам соғлиқни сақлаш тизимига унчалик катта юклама тушмади.

Бошқа сабаблари: ҳавосининг нисбатан тозалиги, сиёсатчиларнинг баҳамжиҳат ҳаракат қилиши.

Маълумотларга кўра, Португалияда 20 минг киши коронавирусга чалинган; 735 киши ҳаётдан кўз юмган, 610 киши тузалган. Испанияда 200 минг киши касалликни юқтирган; 21,2 минг киши вафот этган, 77,3 минг киши соғайган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг