Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иккинчи Ухань»: бир беморни деб Хитой ҳукумати бир шаҳарни тўлиқ ёпиб қўйди

«Иккинчи Ухань»: бир беморни деб Хитой ҳукумати бир шаҳарни тўлиқ ёпиб қўйди

Фото: «Day.az»

Хитой ҳукумати Дуннин шаҳри (Хэйлунцзян вилояти) билан транспорт алоқасини тўлиқ тўхтатишга қарор қилди — шаҳарда коронавируснинг янги ўчоғи пайдо бўлган.

Эпидемиологик хавфга қарши курашувчи маҳаллий ишчи гуруҳ маълум қилишича, Пекин вақти билан 13 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 дан эътиборан Дуннинни бирон киши ёки транспорт воситаси тарк эта олмайди. Шаҳарда жамоат транспорти тўлиқ тўхтатилган. Ҳукуматнинг махсус рухсати чиқмагунича шахсий машиналар эгалари ҳам ҳайдовчилик ҳуқуқидан вақтинчалик маҳрум этилди.

Шаҳардаги барча дўконлар, универмаглар, бозорлар ва ҳоказо савдо нуқталари ҳамда коммунал хизматлар беш кун давомида маҳаллий ҳокимликка коронавирус тести натижаларини тақдим этишлари шарт қилиб қўйилган. Бошқа чекловлар ҳам кучайтирилган, худди қарийб бир йил аввал Уханда жорий этилган карантин сингари.

Расмий маълумотларга кўра, Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян вилоятида жами беш кишида коронавирус аниқланган, шуларнинг уч нафари симптомсиз ташувчилар. Пайшанба куни бир кишида коронавирус аниқлангани учун Россия билан чегарадош Суйфэньхэ ва Дуннин шаҳарларида «ҳарбий ҳолат» эълон қилинди. Ушбу ҳудудларда маҳаллий манбалардан касаллик юқиши бир неча ойдан бери кузатилмаётганди.

Доимий аҳолиси сони 210 мингдан ортиқ Дуннин шаҳри билан Владивосток ораси — 60 километр.

Статистикага кўра, Хитойнинг материк қисмида ковид беморларининг 94,31 фоизи соғайган. 2019 йилнинг декабридан бери касалланганлар сони 86,7 минг нафардан ошган, қурбонлар сони 4 634 нафар. Ҳозирга келиб Хитой шифохоналарида 490 киши коронавирусдан даволанмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг