«Иккинчи Ухань»: бир беморни деб Хитой ҳукумати бир шаҳарни тўлиқ ёпиб қўйди
Пекин вақти билан 13 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 дан эътиборан Дуннинни бирон киши ёки транспорт воситаси тарк эта олмайди. Шаҳарда жамоат транспорти ҳам тўлиқ тўхтатилган. Ҳукуматнинг махсус рухсати чиқмагунича шахсий машиналар эгалари ҳайдовчилик ҳуқуқидан вақтинчалик маҳрум этилди.