Икки ой шифохонада ишлаб келган отани ҳатто қизи ҳам танимади
Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида 3 ёшли қизалоқ отаси — Уханда узоқ вақт хизмат сафарида бўлган тиббиёт ходими Ван Бэньсюэни танимади. Бу ҳақда «AsiaOne» хабар берди.
Бэньсюэ янги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда қатнашиб, февралдан бери уйига келмаганди. Уханда у 21 нафар беморга ғамхўрлик қилди. Икки ой зўриқиб меҳнат қилгандан сўнг 39 ёшли тиббиёт ходимининг соч-соқоли бутунлай оқариб кетди.
Гуйчжоуга қайтгандан сўнг Бэньсюэ остонадан 3 ёшли қизини чақирди. Нима қилишини билмай қолган қизча унинг ёнига келиб: «Сиз кимсиз?» деди. Соч-соқоли оқариб кетган одамнинг отаси эканлигини таниб олиши учун унга бир неча дақиқа керак бўлди. Шундан кейингина отасининг бўйнидан қучиб олди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter