Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳомиладор аёллар нима учун коронавирусга қарши эмланиши зарур?

Ҳомиладор аёллар нима учун коронавирусга қарши эмланиши зарур?

Фото: «Autogear.ru»

SARS-CoV-2 вируси йўлдошда тез кўпая олади. Бу вақтидан олдин туғуруқ ёки ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиш хавфини оширади. Шу боис ҳомиладор аёллар коронавирусга қарши эмланишлари зарур. Бу ҳақда жума куни Швейцария вирусология ва иммунология институти хабар берди.

Таъкидланишича, Бёрндаги Вирусология институти ходими Марко Aлвес ва Лозанна университет шифохонаси профессори Дэвид Бод бошчилигидаги тадқиқот гуруҳлари СAРС-CоВ-2 одамнинг йўлдош ҳужайраларига зарар етказиши ва у ерда кўпайиши мумкинлигини аниқлади.

«Бу ҳомиладорлик даврида COVID-19 кечиши билан боғлиқ тушунчамиз борасидаги муҳим қадамдир. Минглаб вирусли зарралар тезда йўлдошда пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, йўлдошдаги SARS-CoV-2 рецепторининг экспрессияси жуда ўзгарувчан ва ҳар бир ҳомиладорлик учун ўзига хос эканлигини пайқадик. Бу нима учун вирус баъзан ҳомилага юқишини тушунтириши мумкин», — деди Aлвес.

Олимларнинг фикрига кўра, ҳомиладор аёлларнинг коронавирус билан касалланиш хавфи худди шу ёшдаги аҳолига нисбатан 70 фоизга юқори. Маълум қилинишича, COVID-19 билан касалланганда эрта туғилиш ёки ҳомиланинг она қорнида нобуд бўлиш хавфи икки-уч баравар ортади.

«Бёрн ва Лозанна тадқиқот гуруҳлари томонидан олиб борилган тадқиқот ҳомиладор аёлларни эмлаш бўйича тавсияни қўллаб-қувватлайди. Бугунги кунга қадар бир неча юз минг ҳомиладор аёл она ва чақалоқ учун хавфни оширмаган ҳолда РНК мессенжер вакцинасини олди. Ҳақиқатан ҳам, РНК мессенжер ҳомиланинг ичига кирмайди, она томонидан ишлаб чиқарилган антитаначалар йўлдош тўсиғини кесиб ўтиб, болани ҳимоя қилади», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, SARS-CoV-2 га қарши вакцинация ҳозирда Швейцариядаги барча ҳомиладор аёлларга тавсия этилади.

Aввалроқ Европа дори воситалари агентлиги (ЕМA) Европада ҳомиладор аёллар учун коронавирусга қарши вакцинацияни қўллаб-қувватлашини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг