Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким Навоийда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди

Ҳоким Навоийда коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди

Фото: «Pv.uz»

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вилоят аҳолисига мурожаат йўллаб, вилоятда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

«Куни кеча, вилоятимизда олиб борилаётган даволаш-профилактик тадбирлар, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамай, илк бор ўлим ҳолати қайд этилди», — деди Қобул Турсунов.

Ҳоким ушбу ўлим ҳолати қачон юз бергани ва беморга доир маълумотларни ошкор қилмаган.

Қайд этиш лозим, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча Навоий вилоятидаги ўлим ҳақида ахборот бергани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг