Вазият оғир бўлган давлатлардан келаётган фуқаролар карантинда ўтиришга тилхат ёзади
Республика махсус комиссияси қарорига кўра, Ҳиндистон ва Туркиядан учиб келаётган ҳар бир шахс томонидан мамлакатимизга кириб келганидан сўнг карантинда бўлишлари юзасидан огоҳлантирилганлиги юзасидан тилхат тўлдирилади.
Бунда аэропортдан борадиган яшаш манзили, телефон рақами ва карантин талабларини бузганда қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилади.
Шунингдек, касаллик кириб келиши қамровини аниқ баҳолаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати таклифига мувофиқ, Ҳиндистон ёки Туркиядан Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслардан коронавирус инфекциясига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ПЗР текширувини ўтказиш тизими синов тариқасида жорий этилади. Улардан коронавирус инфекциясига ПЗР тест намунаси аэропорт кутиб олиш залида олинади ва белгиланган тартибда уй ёки меҳмонхонада 14 кун давомида карантинда бўлиш учун жўнатилади.
- ПЗР тест таҳлили 18 соат ичида мусбат чиққан тақдирда белгиланган тартибда даволаш ишларини ташкиллаштиради;
- ПЗР тест таҳлили натижаси манфий чиққан тақдирда шахс 14 кунлик карантинда бўлиши давом эттирилади.
Ўзбекистонга ҳаво йўллари орқали ташриф буюраётган шахслар сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter