Ҳар куни 15-20 нафар бемор жуда оғир аҳволда Зангиота шифохонасига тушяпти
Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатларининг 85 фоизи «омикрон», 15 фоизи «дельта» штаммига тўғри келяпти. Бу ҳақда Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси директори Д.Миразимов маълумот берди.
Миразимовга кўра, Ўзбекистонда ушбу мавсум учун одатий грипп ҳам кузатилмоқда.
Умуман олганда, «омикрон» енгил кечяпти, бироқ ҳар куни ўртача 15-20 нафар бемор жуда оғир аҳволда Зангиота шифохонасига тушмоқда. Уларнинг деярли барчаси эмланмаган катта ёшдаги ва сурункали касалликлари бор одамлар, деди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter