Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳамшира коронавирусдан вафот этган инсоннинг сўнгги дақиқалари ҳақида сўзлаб берди

Ҳамшира коронавирусдан вафот этган инсоннинг сўнгги дақиқалари ҳақида сўзлаб берди

Фото: «bbc.com»

«BBC News» журналисти Лондондаги шифохоналардан бирининг реанимация бўлимида янги коронавирус инфекциясини юқтирган аҳволи оғир беморлар билан ишлайдиган ҳамшира билан суҳбатлашди.

Ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратга уланган беморнинг аҳволи яхшиланавермагач, шифокорлар уни қутқаришнинг иложи йўқ деган қарорга келишади. Баъзан ана шундай аппаратни ўчириб қўйиш 42 ёшли ҳамшира Хуанита Ниттланинг чекига тушади.

Хуанита ана шундай воқеалардан бири ҳақида гапириб берди. У ўлим тўшагида ётган беморнинг катта қизига қўнғироқ қилиб, унга шифокорларнинг хулосасини маълум қилган.

«Онаси қийналмаётгани ва хотиржам эканлигига уни ишонтирдим, — деб эслайди ҳамшира. — Онасининг истаклари ва диний талаблари ҳақида сўрадим».

Шундан кейин Хуанита тиббий монитордаги товушли сигналларни ўчириб, койка атрофидаги пардани тортиб қўйган. Қизига онаси билан хайрлашиш учун бир неча дақиқа қолганини айтиб, беморнинг қулоғига телефонни тутган. Сўнгра ҳамшира жон бераётган аёлнинг қўлидан ушлаб, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппаратни ўчирган. Беш дақиқадан сўнг бемор ҳушига келмасдан вафот этган.

«Даҳшатли тушлар кўраман, — деди ҳамшира. — Ухлай омлайман. Мен ҳам юқтириб олишимдан қўрқаман. Ҳамма қўрқади».

Ўтган йили унинг сил билан касаллангани вазиятни янада мураккаблаштиради. Бу коронавирус инфекциясини юқтирганда ҳалок бўлиш хавфини оширади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг