Германияда коронавирусга қарши эмланган 14 киши «британ штамми»ни юқтириб олди
Германия шимоли-ғарбидаги Қуйи Саксонияда қариялар уйида яшовчи 14 киши коронавируснинг «британ штамми»ни юқтириб олди. Ҳолбуки, ушбу муассасада яшовчилар 25 январь куни иккинчи марта «Pfizer» вакцинаси билан эмланганди, дейилади «Focus» хабарида.
Ушбу воқеадан сўнг қариялар уйида яшовчи барча ҳамда ходимлар ва уларнинг оила аъзолари карантинга олинган.
Оснабрюк тумани вакили Буркхард Рипенҳоффга кўра, юқоридаги қарияларнинг барчаси симптомсиз ёки енгилроқ касалланишган. Шифокорлар касалликнинг енгиллигини эмлашнинг самараси билан боғлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқида коронавирусга қарши вакциналарнинг уч турига рухсат этилган. Булар: «Pfizer»/«BioNTech», «Moderna» ҳамда «AstraZeneca» вакциналари.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter