Германияда коронавирусдан беморларнинг 75 фоизи тузалди

Германияда коронавирусга чалинган 163 мингдан ортиқ инсоннинг 123,5 минг нафари, яъни тўртдан уч қисми бутунлай соғайиб кетди. «Worldometer» маълумотлари шундан далолат беради.
Кеча коронавирусни юқтириш бўйича 1470 та янги ҳолат аниқланган, 156 нафар бемор вафот этган.
Пандемия пайтида 6623 нафар бемор оламдан ўтган бўлса-да, Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари нисбатан анча паст. Солиштириш учун: коронавирус қурбонлари сони Италияда салкам 28 минг, Буюк Британияда 26,7 минг, Испания ва Францияда 24 минг нафардан ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter