Германияда аҳвол оғир: ҳукумат кескин чора кўришга мажбур бўляпти
16 декабрдан 10 январгача Германия ҳукумати COVID-19 тарқалишини секинлаштириш мақсадида қатъий карантин чораларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда Берлинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Германия канцлери Ангела Меркель маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«2 ноябрдан бери кўраётган чораларимиз етарли бўлмаяпти. Биз ҳаракат қилишимиз керак, буни ҳозир амалга оширяпмиз», — деди Меркель. Шунингдек, унинг таъкидлашича, мамлакатда юқумли касалликлар билан боғлиқ янги ҳолатлар сонининг шиддатли кўпайиши кузатилмоқда.
Канцлер ҳокимият органлари савдо нуқталарини, шу жумладан, озиқ-овқат ва бошқа айрим дўконларни ёпиш тўғрисида келишиб олганлигини таъкидлади. Германия, шунингдек, жамоат жойларида алкоголли ичимликларни истеъмол қилишни ва пиротехника воситаларини сотишни тақиқлади.
«Чоршанба кунидан бошлаб чакана савдога йўл қўйилмайди. Фақат озиқ-овқат ва энг зарур товарлар бундан мустасно», — дея қўшимча қилди Меркель.
Бундан ташқари, Янги йил байрамларида тўпланишларга умумий тақиқ жорий этилади. Махсус ҳолатлардан ташқари, мактаблар ва боғчалар имкон қадар ёпилади. Шунингдек, онлайн ўқитиш имкониятлари кенгайтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter