Етти ойда биринчи марта: коронавирусдан ўлим ҳолатлари камайди
Жаҳонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари сўнгги етти ойдаги минимумга тушди, бу ҳақда «Worldometers» маълумотлари далолат беради.
26 июнь куни ковид ва унинг оқибатларидан 5960 нафар бемор вафот этган — бу ноябрь ойидан бери энг паст кўрсаткич. Шу куни дунё бўйича 309 179 кишида коронавирус аниқланган.
Энг кўп ўлим ҳолатлари:
- АҚШ — 619 424
- Бразилия — 513 544
- Ҳиндистон — 396 761
- Мексика — 232 564
- Перу — 191 899.
Пандемия даврида COVID-19га чалинганлар сони жаҳонда салкам 182 миллион нафарга етди. Қурбонлар сони 4 миллионга яқинлашмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter