Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эртадан Испания тарихида энг узоқ давом этувчи мотам бошланади

Эртадан Испания тарихида энг узоқ давом этувчи мотам бошланади

Фото: «Cadenaser.com»

Испания ҳукумати чоршанба кунидан 10 кунлик мотамни расман эълон қилди, дея маълум қилди вазирлар маҳкамаси расмий вакили, молия вазири Мария Хесус Монтеро. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Бугун эрталаб вазирлар кенгаши коронавирус пандемияси қурбонлари учун бутун мамлакат бўйлаб расмий мотам эълон қилинганлиги ҳақидаги декларацияни қабул қилди. Мотам чоршанба, яъни эртадан бошлаб 10 кун давом этади. Давлат бинолари ва ҳарбий денгиз кучларидаги барча байроқлар туширилади», — деди Монтеро.

Бу Испания тарихида энг узоқ давом этувчи мотам бўлади. Миллий мотам охирги марта 2017 йил августда Барселона ва Камбрильсда содир этилган терактлардан кейин эълон қилинганди.

Эпидемия бошлангандан бери Испанияда 26,8 минг киши вафот этди, 235 минг кишида коронавирус аниқланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг