Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эронда коронавирус пандемиясининг энг хавфли палласи ортда қолгани эълон қилинди

Эронда коронавирус пандемиясининг энг хавфли палласи ортда қолгани эълон қилинди

Ҳасан Руҳоний.

Фото: EPA/UPG

Эронда коронавирус чекинишни бошлади. «Корреспондент ёзишича, бу ҳақда бугун, 16 март куни мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний маълум қилди.

«Биз вируснинг авж палласидан ўтиб олганимизни рақамлар тасдиқламоқда. Аммо одамларга ҳозирча уйларидан чиқмасликни ва тиббий протоколга амал қилишларини тавсия қиламан», — деди Руҳоний коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор гуруҳ йиғилишида.

Аммо Руҳоний гап қайси рақамлар ҳақида кетаётганини ошкор қилмади — касалланганлар соними, ўлганларми ёки соғайиб кетганлар?

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирусдан бир суткада 129 нафар инсон қурбон бўлди: мамлакатда эпидемия тарқаганидан бери жами йўқотишлар 853 нафарга етди, бу ҳақда бугун, 16 март куни «Associated Press» агентлиги хабар берди. Мамлакатда шу пайтгача коронавирус билан қарийб 15 минг киши касалланди. Форс ОАВлари хабарларига кўра, COVID-19 га чалинганларнинг деярли 5 минг нафари соғайиб кетган.

Ҳасан Руҳоний 17 мартдан бошлаб ички ишлар ва соғлиқни сақлаш вазирликлари ходимлари шаҳарларга кириш ва чиқишда ўрнатилган махсус назорат-ўтказиш пунктларида фуқароларнинг саломатлигини текширишга киришишларини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус ўчоғи — Хитойда 12 март куни эпидемиянинг энг хавфли босқичи ортда қолгани эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг