Елизавета II навбати келганда COVID-19га қарши эмланади
Буюк Британия қироличаси Елизавета II махсус шароитларда коронавирусга қарши эмланмайди, у навбати келганда препаратни қабул қилади. Бу ҳақда «Daily Express» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
«94 ёшли қилорича ва 99 ёшли шаҳзода Филипп эмлаш пайтида ҳеч қандай махсус имтиёзларга эга бўлмайди. Улар навбати келганда эмланади», — деб ёзади газета.
Буюк Британия ҳукумати биринчи бўлиб қариялар уйидагилар ва у ерда ишловчи ходимлар, шунингдек, тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш ходимлари эмланишини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter