Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чўққида адашган» доктор Мясников: «Россияда коронавирус пасайиши бир ойга сурилди»

«Чўққида адашган» доктор Мясников: «Россияда коронавирус пасайиши бир ойга сурилди»

Фото: «Russia.tv»

Доктор Александр Мясников Россияда коронавирус энг юқори чўққисига чиқиши ҳақидаги тахминини ўзгартирди. Аввалги хомчўтида у касаллик энг юқори чўққисига апрель ойи охирида кўтарилади, деганди. Аммо тезкор штабга келиб тушаётган маълумотлар Россия учун жиддий синовлар ҳали олдинда эканини кўрсатяпти.

«Мен «чўққида» адашдим. Биз тепага кўтариляпмиз, кетаверамиз, кетаверамиз, кетаверамиз, чўққи ва кейин пастга. Бунга икки-уч ой кетади. Бу ҳол, мен башорат қилган пайтда эмас, деярли бир ой кейин бошланди», — деди Россияда коронавирус тарқалиши бўйича тезкор ахборот бериш штаби вакили Александр Мясников «О самом главном» YouTube-каналидаги чиқишида.

Россияда май ойигача коронавирусни юқтирган янги беморлар аниқланаверади, деди у. Худди шу ойда, кунлик касалланишлар сони тенглашиб қолганида, Россияда коронавирус эпидемияси ўз чўққисига чиқади.

«Май ойи охиридан биз пастга тушишни бошлаймиз», — деди таниқли теледоктор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг