Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухорода яширинча фаолият кўрсатаётган кафе эгасига чора кўрилди

Бухорода яширинча фаолият кўрсатаётган кафе эгасига чора кўрилди

Фото: «Xabar.uz»

Бухоро вилояти, Ғиждувон туманидаги «Сардор» МФЙда жойлашган кафе эгаси карантин қоидаларини бузган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатаётгани аниқланди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га шу ҳудуд профилактика инспектори Ж.Қурбонов маълум қилди. Унга кўра, маҳаллий фуқаро Қ. Қ. турмуш ўртоғи Д.Д.нинг номига расмийлаштирилган кафени яширинча ишлатаётгани инкор этиб бўлмас далилар билан исботланган. Натижада эр-хотинга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) оид ҳужжат расмийлаштирилди.

Уларнинг «иши» ҳадемай судда кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг