Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияликлар бош вазир маошини қисқартириш тарафдори

Британияликлар бош вазир маошини қисқартириш тарафдори

Фото: «Reuters»

Буюк Британия аҳолисининг кўпчилиги коронавирус пандемияси сабабли мамлакат бош вазири Борис Жонсон ўз маошини қисқартириши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар берган.

Сўровномада иштирок этганларнинг 75 фоизи ушбу жавоб вариантини танлашган. Уларнинг фикрича, Британия ҳукумати раҳбари Лондон ҳокими Содиқ Хондан ўрнак олиб, ўзининг ҳамда бошқа вазирларнинг маошини 10 фоизга қисқартириши лозим.

Шунга қарамай, сўровнома иштирокчиларининг 13 фоизи бунга зарурат йўқлигини, 11 фоизи эса жавоб беришга қийналганини билдиришган.

Ўтган ҳафта Лондон ҳокими Содиқ Хон коронавирус пандемияси сабабли шаҳар бюджети харажатларини камайтириш мақсадида ўз маошини 10 фоизга қисқартиргани тўғрисида хабар бергандик. Унинг маоши йилига 152,734 минг фунт стерлингни ташкил этарди. Шу тариқа, 2020 йилда Хон 15,3 минг фунт стерлинг кам маош оладиган бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг