Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британияда коронавирус туфайли қариялар уйида вафот этганлар санаб чиқилди

Британияда коронавирус туфайли қариялар уйида вафот этганлар санаб чиқилди

Фото: «thesun.co.uk»

SARS-CoV-2 эпидемияси даврида Буюк Британиядаги қариялар уйида 12 мингдан ортиқ киши коронавирусни юқтириш натижасида ҳалок бўлди, дея маълум қилди давлат статистика хизмати. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Бундай қурбонларнинг умумий сони — 12 526 нафар. Март ва апрель ойларидаги тўлиқ маълумотларга кўра, улар мамлакатда қайд этилган барча ўлим ҳолатининг қарийб чорак қисмини — 27,3 фоизни ташкил этади.

Таъкидланишича, пенсионерлар орасида COVID-19 дан ўлиш эҳтимоли аҳолининг ёш қатламига қараганда 34 баравар юқори. Вафот этганларнинг аксар қисмини 65 ёшдан ошганлар ташкил этади. Бу Британияда қайд этилган 33,6 мингта ўлимдан 30,9 минг нафари дегани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг