Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бразилия иккинчи ўринга кўтарилди: коронавирусга чалинганлар сони 350 минг нафарга яқинлашди

Бразилия иккинчи ўринга кўтарилди: коронавирусга чалинганлар сони 350 минг нафарга яқинлашди

«Worldometer» Бразилияда коронавирусни юқтирган инсонлар сони 349 113 нафарга етганини маълум қилди.

Кеча Жанубий Америка мамлакатида вирус яна 16 508 кишида аниқланди.

Касалланганлар сони бўйича Бразилия Россия (335 882)дан ўтиб, иккинчи ўринга кўтарилди. Вирус қурбонлари сони 22 013 нафарга етди.

Яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Америка коронавируснинг янги ўчоғига айланганини маълум қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг