Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арзон экспресс-тест сотувга чиқарилди

Арзон экспресс-тест сотувга чиқарилди

Иллюстратив фото

VivaDiagТМ Про SARS-CoV-2Аг экспресс-тести инсонда SARS-CoV-2дан нуклеокапсид оқсил антигенини тез, сифатли аниқлаш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Dori-Darmon АК ахборот хизмати маълум қилди.

Бу уй шароитида ўз-ўзини текшириб кўриш учун тест. Ушбу тест бурунда тўпланган намуналарини тампон билан текшириш учун мўлжалланган.

Экспресс-тестнинг бир донаси нархи 15 минг сўм экани, тест жавобини аниқлашга 15 дақиқа кетиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юртимизга ҳаво транспорти орқали кириб келган барча фуқаролар мажбурий тарзда экспресс-тестдан ўтишлари белгилаб қўйилганди. Тест топширишнинг қиймати ЎзР Марказий банки курси бўйича 5 АҚШ доллари миқдорида қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг