«Аҳмадбой иши»ни кўрган судья коронавирусдан вафот этди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермуҳамедов коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тошкент вилоят суди судьяси 31 июль куни вафот этган. У коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва касалхонада даволанаётган бўлган.
Ҳозирча унинг вафоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан расмий статистикада қайд этилгани йўқ.
Маълумот учун, Х.Шермуҳамедов «Аҳмадбой иши»ни кўрган ва 2020 йилнинг февралида унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а, в» бандлари (эски таҳрирдаги) билан 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида ҳукмни эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter