Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

ЖЧ-2018. Уругвай сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди

Фото: Твиттер

Жаҳон чемпионатининг «A» гуруҳидан ўрин олган иккинчи учрашувда Миср ва Уругвай жамоалари баҳслашди.

«Екатеринбург-Арена» стадионида бўлган ўйинда Миср терма жамоаси сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб, Уругвайга уч очко тақдим этди.

Ўйинда мисрликлар етакчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳати сабаб майдонга туша олмади.

15 июнь, 15.00, «Екатеринбург-Арена»

Миср – Уругвай 0:1

Гол: Хименес (89)

Миср – Эль-Шенави, Габр, Абдель-Шафи, Фатхи, Хегази, Эль-Ненни, Хамед (Морси, 50), Эль-Саид, Уарда (Собхи, 82), Трезеге, Мохсен (Кахраба, 63).

Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Нандес (Санчес, 58), Бентанкур, Весино (Торрейра, 87), де Арраскаэта (Родригес, 59), Суарес, Кавани.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг