Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Евро-2020. А гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди

Евро-2020. А гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди

Фото: «Gorobzor.ru»

Европа чемпионатида А гуруҳида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилган Италия Уэльс устидан ғалаба қозониб, 100 фоизлик натижа кўрсатди. Британияликлар мағлубиятга қарамай, 2-ўрин билан 1/8 финалга йўл олишди.

Швейцария Туркиядан устун келиб, очколар сони бўйича (4) Уэльсга етиб олди. Аммо тўплар нисбатидаги фарқ туфайли Петкович жамоаси 3-ўринни эгаллади. Швейцарияда умид бор — жамоа энг яхши 3-ўринлар қаторида плей-оффга чиқиши мумкин. Турклар эса турнирни очкосиз ҳолда тарк этишди.

Евро-2020. А гуруҳи. 3-тур

Италия — Уэльс 1:0

Гол: Пессина (39).

Италия – Доннарумма (Сиригу, 89), Эмерсон, Бастони, Бонуччи (Ачерби, 46), Толои, Пессина (Кастровилли, 87), Жоржиньо (Кристанте, 75), Бернардески (Распадори, 75), Верратти, Кьеза, Белотти.

Уэльс – Уорд, Уильямс (Дэвис, 86), Родон, Робертс, Ампаду, Рэмзи, Аллен (Льюитт, 87), Бэйл (Брукс, 86), Моррелл (Мур, 60), Жеймс (Уилсон, 74), Гантер.

Огоҳлантиришлар: Аллен (51), Пессина (79), Гантер (79).

Четлатиш: Ампаду (55).

Швейцария — Туркия 3:1

Голлар: Сеферович (6), Шакири (26, 68) — Қаҳвачи (62).

Швейцария – Зоммер, Аканжи, Эльведи, Родригес, Видмер, Жака, Фройлер, Цубер (Бенито, 85), Шакири (Варгас, 76), Эмболо (Меҳмеди, 85), Сеферович (Гавранович, 75).

Туркия – Чақир, Суюнчи, Демирал, Мюльдюр, Айхан (Йокушлу, 63), Чалхонўғли (Тўкиз, 86) Ундер (Караман, 80), Тўфон (Язижи, 63), Қахвачи (Кёкчу, 80), Челик, Йилмаз.

Огоҳлантиришлар: Чалхонўғли (70), Челик (75), Суюнчи (76), Жака (78).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг