Зойир Мирзаев янги хизмат машинаси сотиб олишга мораторий эълон қилди
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев вилоятда фаолият юритувчи 15 нафар ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат автомобили сотиб олишни тақиқлади.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги селектордан сўнг ўтказилган қисқа муҳокама йиғилишида маълум қилди.
- Косон тумани ҳокими ва вилоят ҳокими ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган Баҳром Юсуповга рухсат берганмиз, - деди Зойир Мирзаев. - Унинг ўрнига аҳолига фойдаси тегадиган бирор иш қилайлик. Фақат, зарурат туғиладиган бўлса, вилоят сессиясида тасдиқлансагина, рухсат берамиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter