Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши сессиясида иштирок этмоқда. Сессияда Тошкент вилоятига ҳоким тайинлаш бўйича ташкилий масала кўриб чиқилди.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Зойир Мирзаевнинг номзодини вилоят бошқарувига тавсия қилди. Xabar.uz мухбири томонидан маълум қилинишича, Кенгашда унинг номзоди тасдиқланган.

Эслатиб ўтамиз, З.Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг