Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоир Мирзаев айрим тадбиркорларнинг хужжатлари сохталаштирилганини маълум қилди

Зоир Мирзаев айрим тадбиркорларнинг хужжатлари сохталаштирилганини маълум қилди

Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зоир Мирзаев томонидан ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилги режалар юзасидан аҳолига муражаат йўлланди. Унда ОАВ ходимлари иштирок этмоқдалар.

Вилоят ҳокими ўз мурожаатида бир қатор қамчиликларга тўхталиб ўтди.

— Вилоятнинг имкониятидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳудудда конлар кўп бўлса-да, заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Вилоят ҳунармандчиликка ихтисослаштирилмагани жуда ачинарли.

Бундан ташқари жамоат транспорти учун 980 автобус етишмайди. Чирчиқ шаҳрида ташкил этилган педагогика институтига автобус қатнамайди. Олийгоҳга бориши учун 3 та автобусни алмаштириш керак, — деди Зоир Мирзаев.

Шу билан биргаликда Мирзаев ўз чиқиши давомида тадбиркорлик учун ер ажратишда турли қинғирликларга йўл қўйилганини ҳам таъкидлаб ўтди.

— Тадбиркорлар акуционда сотиб олган ерларнинг хужжатлари сохта чиқмоқда. Қизиғи, вилоят ҳокимлиги муттасадиларининг имзолари ҳам сохталаштирилган. Тадбиркорлар билан мулоқотда шу ишлар маълум бўлиб қолди.

Шу ўринда тадбиркорларга мурожаат қилмоқчиман — қўлингиздаги қарорни солиштириб кўринг. Бизнес қиламан, деб, сохта қарор кўтариб юрган бўлманг, — деди ҳоким.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг