Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зироатхон Мирзиёева қизи Шаҳноза билан Хивага борди (фото)

Зироатхон Мирзиёева қизи Шаҳноза билан Хивага борди (фото)

Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева қизи Шаҳноза Мирзиёева билан Хива шаҳрига ташрифи буюриши, айниқса, маҳаллий аҳолининг катта қизиқишига сабаб бўлди. Чунки  мамлакат раҳбари рафиқаси ва қизининг оддий халқ орасида ортиқча дабдабасиз айланиб юриши унча-мунча тасаввурларга сиғмас ҳолат эди-да.

Биринчи хоними қизи ҳамроҳлигида Хивадаги Ичан қалъа музей қўриқхонасида бўлиб, тарихий ёдгорлик билан танишди. Шундан сўнг Хивадаги бозор расталарини кўздан кечирди.

Қадимий Ичанқалъа обидаларини томоша қилар экан, Президент рафиқаси ва қизи бу ерда фаолият олиб бораётган ҳунарманд усталарнинг ишлари билан ҳам танишган.

—  Ўзбекистоннинг нуфузли хонимларининг  камтар ва самимийлиги ҳайратлантирди, — дейди Хива шаҳар Гиламчи маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ҳурматов. – Улар оддий тўқувчи, мисгар ва ёғоч ўймакор усталари ишлари билан яқиндан танишиб, самимий гурунглашдилар. Шу сабабдан ҳам хиваликлар уларни «Йилнинг энг эътиборли меҳмонлари» сифатида ёдда қолишини айтишмоқда.

Эрпўлат БАХТ

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг