ЮНИСЕФ Ўзбекистонда етарлича ва тўғри овқатланиш бўйича сўров ўтказди
Аввал хабар берганимиздек, 3 июн куни Халқаро пресс-клубнинг мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФ ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган сайёр сессияси бўлиб ўтди. Сессияда иштирок этган БМТ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауменнинг маълум қилишича, 2017 йилда ЮНИСЕФ соғлиқни сақлаш вазирлигига овқатланиш бўйича миллий сўров ўтказишга ёрдам берди. Аёллар ва болаларга айнан қандай овқатлар берилишини аниқлаш учун қишлоқ ва шаҳар ҳудудларида 4200 оила вакиллари ўртасида сўровнома ўтказилди. Шунингдек, мазкур тадқиқот БМТнинг аҳолишунослик фонди ва Ўзбекистонда касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан ҳам қўллаб қувватланди.
Тадқиқот натижалари тез орада кенг жамоатчиликка эълон қилинади ва Ўзбекистон Президентининг 2016-2020 йилларда она ва бола саломатлигини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонига мувофиқ, етарлича овқатланмасликка қарши курашиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда мувозанатлашган ва соғлом овқатланишга кўмаклашишда катта аҳамиятга эга бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter