Ёшлар иттифоқи раҳбариятида жиддий ўзгаришлар бўлди
Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг йиғилишида ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Унга кўра:
Сатторов Хайрулла Файзуллаевич – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси биринчи ўринбосари, «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси ижро этувчи директори лавозимига сайланди.
Аввалги директор Бунёдбек Баҳромбеков бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Холмуродов Ботир Бурхониддинович – Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, молия-иқтисод комплекси раҳбари этиб сайланди.
Аввалги ўринбосар Суҳробжон Мақсудов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Омонов Фаррух Фарходжонович - Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари этиб сайланди.
Аввал ушбу лавозим вакант эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter